“IELTS” ёки "CEFR" сертификатларидан бирини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

“IELTS” ёки "CEFR" сертификатларидан бирини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Зомин туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.М. фуқаро Ю.Қ.га танишлари ёрдамида “IELTS” ёки "CEFR" сертификатларидан бирини олиб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!