ИД Ғазодаги жангларда тактик пауза киритилганини эълон қилди

ИД Ғазодаги жангларда тактик пауза киритилганини эълон қилди

Исроил мудофаа кучлари (ИДФ) инсонпарварлик мақсадларида Ғазо сектори жанубидаги жанговар ҳаракатларда кунлик тактик пауза жорий этишини айтди. Бу ҳақда Исроил ҳарбийлари баёнотида айтилади.

Гап Керем Шалом назорат-ўтказиш пунктидан Салаҳад-Дин автомагистралигача бўлган йўл бўйлаб ва ундан шимолга ўтувчи ҳудуд ҳақида бормоқда. Шу сабабли, 15 июнь, шанба кунидан бошлаб ҳар куни соат 08:00 дан 19:00 гача кейинги огоҳлантиришгача ҳарбий ҳаракатларга маҳаллий тактик пауза жорий этилади.

Шу билан бирга, ИД ҳужумнинг давом этиши ҳақида хабар беради. Қайд этилишича, бундай қарор БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан биргаликда қабул қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!