Ич кийимларга минителефон ўрнатиб абитуриентларга сотаётган самарқандлик йигит ушланди

Ич кийимларга минителефон ўрнатиб абитуриентларга сотаётган самарқандлик йигит ушланди

Самарқанд вилоятида ички кийимларга ўрнатилган яширин алоқа воситаларини абитуриентларга сотаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ич кийимларга минителефон ўрнатиб абитуриентларга сотаётган самарқандлик йигит ушландиМаълум қилинишича, 5 сентябрь куни Самарқандда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида абитуриентлар тест синовлари жараёнида фойдаланиши учун қўлбола усулда махсус ясалиб, ички кийимларга ўрнатилган алоқа воситаларини сотаётган У. исмли шахс аниқланган.

Қайд этилишича, 29 ёшли шахс қўлбола алоқа воситаларини 100—200 доллардан сотишни режалаштирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!