«Милан» клуби сафида Италия А Сериясида пешқадам бўлиб турган 39 ёшли Златан Ибраҳимович ёзда фаолиятини якунламоқчи бўлганини яширмади.
«Бош мураббий Стефано Пиоли фаолиятимни давом эттириш борасида сўраганида, унга «Фаолиятимни давом эттирмоқчи эмасман. Етарли! Мен учун оилам муҳим, бу ерда эса мен бир ўзим яшаяпман», - дегандим. Чунки бу ерда ярим мавсум шундай яшашим мумкин эди, аммо яна бир йил оиламдан узоқ яшаш режамда йўқ эди.
Пиоли эса: «Яхши, қарорингни ҳурмат қиламан. Шундай бўла қолсин», деди. Бир кун ўтиб ҳам у билан гаплашганимда қарорим қатъийлигини такрорлагандим.
Аммо кейинчалик нимадир ўзгариб кетди. Вақт ўтиб афсусланишни истамадим. «Милан»га қўнғироқ қилиб, 2020/21 йилги мавсумда ҳам фаолиятимни давом эттиришимни айтдим. Аслида, футболчилик фаолиятимни якунлаш ҳақида «Манчестер Юнайтед»даёқ ўйлагандим. Ўшанда 35-36 ёшда эдим», - дейди Sky Sport Italia.
Маълумот учун, Ибраҳимович А Серия 9-туридан кейин 10та гол билан чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.