Huawei Google иловалари бўлмаган Mate 30 смартфонини тақдим қилди. Мобил телефонлар бозорида иккинчи ўринни эгаллаган компания АҚШ ҳукумати тақиқлари натижасида Google хизматларидан фойдалана олмайди. Mate 30 ва Mate 30 Pro телефонларининг тақдимоти Германияда бўлиб ўтди. Бу ҳақида forbes.ru хабар бермоқда.
Янги смартфонларда Google Play, Chrome ҳамда YouTube бўлмайди. Уларнинг ўрнига Huawei App Gallery интернет дўконини тақдим қилди. Бу илова Хитой бозорида аллақачон мавжуд. Компания ўзининг Huawei экотизими учун дастур яратувчиларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард доллар сарфламоқчи.
Янги смартфонлар ҳам Google’нинг Android тизимида ишлайди. Август ойининг бошида компания ўзининг Harmony OS тизимини тақдим қилганди.
Смартфонларда одатдаги овоз баландлатадиган тугмачалар йўқолди. Улар энди виртуалдир: қўнғироқ қилиш учун сиз экраннинг ён томонига икки марта босишингиз керак.
Тақдим этилган моделлардан бири янги авлод 5G тармоғини қўллаб-қувватлайди. Иккала қурилмада ҳам диагонали тахминан 6,6 дюйм бўлган экран мавжуд: бу ўтган ҳафтада тақдим этилган янги Apple - iPhone 11 Pro Max экранидан бироз каттароқ.
Юзни аниқлаш тизими ҳам такомиллашди: агар гаджет эгасидан ташқари кимдир экранга қараса, тизим хабарномалар таркибини яширади.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.