Ҳиндистонлик миллиардер бир кунда 11 миллиард долларидан айрилди

Ҳиндистонлик миллиардер бир кунда 11 миллиард долларидан айрилди

Бугун “Adani Group” ва “Hindenburg Research” ўртасида даҳанаки жанг бошланди. Чунки Ҳиндистон конгломератининг баъзи рўйхатга олинган компаниялари акциялари кескин пасайишда давом этди. Нью-Йорклик фаол инвестор миллатчиликдан “фирибгарлик”ни яшириш учун қалқон сифатида фойдаланишга уринаётганликда айбланди.

Ҳиндистонда бозорлар очилишидан бироз олдин содир бўлган мазкур воқеада, “Hindenburg Adani Group”нинг даъволарига 413 саҳифалик раддия билан жавоб қайтарган.

Hindenburg Аданининг қимматли қоғозлар ва валюта қонунларини бузганликда айблашини рад этди ва компания бузилган қонунларни аниқлай олмаганини келтириб ўтди.

Конгломерат Hindenburg ҳисоботи "қимматли қоғозларнинг сохта бозорини яратиш" учун “яширин мақсад” билан ишлаб чиқилганлигини, бу сотувчига “ноқонуний йўллар орқали катта молиявий даромад олиш” имконини беришини иддао қилган.

Маҳаллий инвесторларни тинчлантириш ва жамоатчилик қўллаб-қувватлашига эришиш учун Аданининг баёноти Hindenburg’нинг даъвосини Ҳиндистонга ҳужум сифатида кўрсатишга ҳаракат қилди. Баёнотда шундай дейилган: “Бу шунчаки бирон бир компанияга асоссиз ҳужум эмас, балки Ҳиндистонга, Ҳиндистон институтларининг мустақиллиги, яхлитлиги ва сифатига, Ҳиндистоннинг ўсиш тарихи ва амбицияларига ҳужумдир”.

Аданининг Ҳиндистонга ҳужум ҳақидаги аргументига жавобан Hindenburg шундай деди: “Аниқ айта оламизки, биз Ҳиндистон демократик, кучли ва буюк келажаги бор давлат эканлигига ишонамиз. Шунингдек, биз Ҳиндистоннинг келажаги Адани гуруҳи томонидан ушлаб турилганига ишонамиз, у Ҳиндистон байроғига бурканиб, мамлакатни мунтазам равишда талон-тарож қилган”.

Ҳисоб-китобларга кўра, Гаутам Аданининг бойлиги йил бошида 85,7 миллиард долларни ташкил этиб, у сайёрада тўққизинчи ўринда турадиган энг бой одам эди. Бироқ, бугун у бир неча соат ичида 11 миллиард доллар йўқотди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!