Ҳиндистонлик эркак бошида “иблис” шохи ўсиб чиқди (фото)

Ҳиндистонлик эркак бошида “иблис” шохи ўсиб чиқди (фото)

Ҳиндистоннинг Сагар (Мадҳа-Прадеш штати) шаҳрида истиқомат қилувчи эркакнинг бошида ўсиб чиққан “иблис” шохи олиб ташланди. Шохнинг узунлиги 10 сантиметрдан зиёд бўлган, дея ёзади Daily Mail.

​Нашр маълумотларига қараганда, ўсимта эркакнинг бошида тахиминан беш йил илгари қаттиқ зарбадан сўнг пайдо бўлган.

Эркакнинг ўзи унинг “шохи” унга қийинчилик туғдирмаганини билдирган. У сартарошдан уни арралаб қисқартишни сўраган. Бироқ ўсимта ўсишда давом этган ва у шифокорларга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Амалиёт муваффақиятли ўтган ва ҳозирда беморнинг аҳволи яхши.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!