Ҳиндистондаги кимё заводида кучли портлаш юз берди

Ҳиндистондаги кимё заводида кучли портлаш юз берди

Ҳиндистон жанубидаги Телангана штатидаги кимё заводида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали маълум қилди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, камида беш киши ҳалок бўлган, вайроналар остида яна 8-10 киши қолмоқда. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно қилмаяпти, чунки портлаш вақтида бинода 50 га яқин одам бўлган.

Заводдаги бошқа реактор ҳам портлаши мумкин, деган хавотирлар бор. Мутассаддилар яқин атрофдаги аҳолини эвакуация қилишни бошлаган.

2023 йилнинг ноябрь ойида Ҳиндистоннинг Сурат шаҳридаги Aether Industries кимё заводи портлаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлиб, 24 киши жароҳатланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!