Times of India газетаси хабар беришича, Калькутта шаҳрида жойлашган, тахминан 85 минг томошабинга мўлжалланган Salt Lake Stadium аренасида мухлислар вазиятни назоратдан чиқариб юборган.
Бу Мессининг MLSдаги ғалабасидан сўнг Ҳиндистон бўйлаб уюштирилган турнесидаги биринчи манзил эди. Футболчи келмасидан олдинёқ мамлакатда унга бағишлаб 21 метрлик ҳайкал ўрнатилган, аммо турнинг бошланиши режадагидек ўтмаган.
Ҳинд ОАВларига кўра, хавфсизликка таҳдид пайдо бўлгани сабабли Мессининг трибуналарни айланиб чиқиши тўхтатилган. Майдон томон шишалар улоқтирила бошлаганидан сўнг, футболчи қўриқчилар ёрдамида зудлик билан олиб чиқиб кетилган. Шундан кейин вазият кескинлашиб кетган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда томошабинлар ўриндиқларни суғуриб олаётгани, газонга чиқиб кетгани, баннерларни йиртиб, реклама конструкцияларини синдиргани акс этган.
«Месси атрофида фақат сиёсатчилар ва актёрлар бор эди. Унда нега умуман бизни таклиф қилишди? Биз 12 минг рупий (100 евродан ортиқ) тўладик, ҳатто унинг юзини ҳам кўрмадик», — деган мухлислардан бири Times of India нашрига.
Гувоҳларнинг айтишича, расмий шахслар ва сиёсатчиларнинг футболчига оддий мухлисларга қараганда яқинроқ бўлиши ҳам норозиликни кучайтирган. Трибуналарнинг ҳаддан ташқари тўлиб кетгани ва жиддий хавфсизлик муаммолари сабабли Лионел Месси стадионни режалаштирилганидан олдин тарк этган ва мухлисларнинг аксарияти билан мулоқот қила олмаган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Шу билан бирга, илгари Соловьёв иштирок этган “Комсомольская правда” радиосидаги тонгги эфирлар ҳам эндиликда бошқа журналистлар иштирокида олиб борилмоқда.
Путин айтиб ўтдики, замонавий дунёда вазият ёмонлашиб бормоқда ва дипломатия хавфли ҳаракатлар билан алмаштирилмоқда. “Тинчлик ҳаракат, масъулият ва онгли танловни талаб қилади,” деди у.
Россияда 2-Ғарбий округ ҳарбий судининг уч судьядан иборат ҳайъати Аҳмаджон Қурбоновни радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми доирасида NATO бош котиби Марк Рютте билан учрашувдан сўнг божларни жорий этиш режасидан воз кечди.
Туркиянинг туризм пойтахти Анталия ҳар бир фаслга мос, жаҳон даражасидаги тематик парклари билан ўйин-кулги, ижодкорлик ва саргузаштни уйғунлаштирган жозибали сайёҳлик манзилидир. Шаҳар замонавий аттраксионлар ҳамда интерактив тажрибаларга бойлиги билан эътиборни тортади.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.
Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан: терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш, косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.
АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.