Reuters хабар беришича, Ҳиндистон Россия билан мудофаа соҳасидаги муносабатларини қайта шакллантирмоқда. Бу жараён доирасида Деҳли тайёр қуролларни сотиб олишни қисман камайтириб, уларнинг қўшма ишланмалар ва қўшма ишлаб чиқаришга ўтишни кўзламоқда.
Нашр таъкидлашича, бундай стратегия премьер-министр Нарендра Модининг ғарб мудофаа компаниялари иштирокида мамлакатни йирик ишлаб чиқариш марказига айлантириш режаларига зарба бериши мумкин. Бироқ Дональд Трампнинг кескин ташқи сиёсати Модини Кремл билан яқинлашишга ундаган.
29–30 октябрь кунлари Украинадаги уруш бошланганидан бери биринчи марта Ҳиндистон мудофаа саноати делегацияси Россияга ташриф буюрди. Reuters билан суҳбатлашган уч манбага кўра, делегация таркибида бир қатор етакчи қурол ишлаб чиқарувчилар бўлган.
Учрашувларда хусусий ва давлат мудофаа компаниялари ва ҳарбий дронлар ҳамда сунъий интеллект технологиялари билан шуғулланувчи стартаплар иштирок этган.
Музокараларнинг асосий мақсади
Томонлар қўшма корхоналар яратиш масаласини муҳокама қилган. Жумладан:
МиГ-29 учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш,
Россиянинг ПВО тизимлари учун компонентлар,
Россиянинг таклифи — Ҳиндистонда ҳарбий техника учун ишлаб чиқариш қувватлари яратиш ва келгусида бу маҳсулотларни Россияга ҳам экспорт қилиш имкони.
Шундан сўнг Владимир Путиннинг Ҳиндистонга сафари давомида томонлар ҳамкорликни “илғор мудофаа технологиялари ва мудофаа тизимларининг қўшма ишланмалари ва ишлаб чиқарилишини кенгайтириш”га қаратилганини маълум қилди. Бу Ҳиндистоннинг ҳарбий соҳада ўзини ўзи таъминлаш даражасини оширишга хизмат қилиши керак.
Москвадаги музокараларда қуйидагилар иштирок этган:
Bharat Forge (Kalyani Group таркибида) топ-менежери — у танклар, самолётлар ва вертолётлар учун қисмлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилган.
Adani Defence and Aerospace раҳбари Ашийш Раджванши.
Ҳиндистон қурол ишлаб чиқарувчилари жамияти раҳбарларидан бири.
Бироқ Adani Group вакили компания раҳбарлари учрашувларда қатнашгани ҳақидаги маълумотни рад этди.
Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги (учрашувларда ҳарбий ишлаб чиқариш учун масъул Санжив Кумар иштирок этгани айтилган) Reutersнинг изоҳ сўровларига жавоб бермади.
Ҳиндистон мудофаа компаниялари Россия билан янги битимларга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда — чунки иккиламчи санкциялар хавфи бор. Reuters таъкидлашича, Москва билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ғарб компаниялари билан лойиҳаларни секинлаштириши мумкин.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсонинг рафиқаси Нагоре Аранбуру турмуш ўртоғининг бош мураббийлик лавозимини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашрнинг хабар беришича, бир неча кун аввал разведка мақсадида Гренландияга юборилган Бундесвер ҳарбийлари гуруҳи оролни кутилмаганда ва ҳеч қандай тушунтиришсиз тарк этмоқда.
АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.
Италияда Россияга қарши жорий этилган санкцияларни бузгани учун 33 минг тонна металл хомашёси ортилган кема мусодара қилинди. Кема Новороссийскдан йўл олган бўлиб, Бриндизи портида ушланган.
Франция президенти ва қўшинлар бош қўмондони Эммануэль Макрон payshanba куни Стратегик авиация базаси Истрес, Буш-дю-Ронда мамлакатнинг “миллий мудофаа йўриқномалари” ҳақида нутқ сўзлади.