Ҳиндистон Россия Федерациясига Ғарб санкциялари билан тақиқланган чекланган муҳим технологияларни етказиб бериш ҳажмини оширди.
Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Ҳиндистон экспорт ҳажми Москва учун Хитой экспортидан кейин иккинчи ўринга чиқди.
Шу фонда АҚШ ва Европа давлатлари расмийлари санкцияланган экспортни бостириш қийинлигини қайд этишмоқда. Ҳиндистоннинг микрочиплар, схемалар ва дастгоҳлар каби маҳсулотлар экспорти апрель ва май ойларида 60 миллион доллардан ошди, бу жорий йилнинг ўтган ойларига нисбатан икки баравар кўп. Июль ойида у 95 миллион долларга кўтарилди, деди расмийлар Bloombergга анонимлик шарти билан.
Россия Федерациясига санкцияланган товарларни етказиб бериш ҳажми бўйича Ҳиндистондан фақат Хитой олдинда. Ғарб расмийларининг таъкидлашича, тақиқланган технологияларнинг деярли бешдан бир қисми Россия ҳарбий-саноат мажмуасига Ҳиндистон орқали киради.
Санкциялар туфайли иккиламчи мақсадларда фойдаланиладиган буюмларнинг аксариятини бевосита Россияга экспорт қилиш тақиқланган, шунинг учун Москва уларни учинчи давлатлардан, баъзан эса Ғарб фирмаларининг турли шўъба корхоналаридан ёки воситачилар тармоғи орқали сотиб олади.
Украина ҳарбийлари Россия-Украина урушида қатнашиш учун Россиянинг Курск вилоятига келган биринчи Шимолий Корея ҳарбийлари билан ҳарбий тўқнашувга киришди.
Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли "Тахтақорача" довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон боксчилик фаолиятидан олдин ҳам, давомида ҳам Муҳаммад Алини ўзига қаҳрамон тутган ва у атиги 15 ёшида машҳур жангчига бир ваъда берганини маълум қилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, актёр Салмон Хонга Лоуренс Бишной жиноий тўдаси аъзоси томонидан яна бир ўлим таҳдиди юборилган.
Қатар Исроил ва ҲАМАС ўртасида гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда воситачи сифатидаги фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ вакили маълум қилган.
АҚШда 5 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида республикачилар номзоди, собиқ президент Дональд Трамп ғалаба қозонгани кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Чунки аксар таҳлилчилар ўнлаб жиноятларда айбланаётган Трампни пировардида электорат тўхтатишига ишонч билдираётган эди.
Беларус президенти Александр Лукашенконинг таъкидлашича, мамлакат атрофида эҳтирослар алангаси тинмаяпти, унинг суверенитети кимгадир тинчлик бермаяпти.
Россия армияси Курск вилоятида олиб борадиган қарши ҳужум учун 50 минг кишигача бўлган гуруҳни тўплади, деб ёзмоқда New York Times нашри Америка ва Украина расмийларига таяниб. Нашрга кўра, яқин кунларда бошланиши мумкин бўлган операциядан мақсад бутун Курск вилояти устидан назоратни тиклаш бўлади.
ИД сўнгги 24 соат ичида Ливан ва Ғазо секторида кўп сонли жангарилар йўқ қилингани ҳақида хабар бермоқда. Исроил қуролли кучлари амалиётлар ўтказди, улар давомида террорчилар, ҳарбий инфратузилма ва қурол-яроғ омборлари йўқ қилинди.
Япония шимоли-шарқидаги Мияги префектураси маъмурияти маҳаллий фермада камида 172 минг товуқда парранда гриппини аниқлади. Бу ҳақда префектура маъмурияти маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Афсуски, бунинг оқибатида уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Улардан бири Ўзбекистон фуқароси, икки нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги аниқланмоқда.