Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар жорий йилнинг 8 март куни ҳинд-ўзбек ҳарбий бўлинмалари иштирокида ўтказиладиган “Дўстлик–II” ўқувларида иштирок этиш учун Ҳиндистоннинг Утаранчал штати, Раникхет провинцияси ҳудудида жойлашган “Чаубатия” ўқув марказига етиб келишди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
10 март куни ушбу ўқув марказининг маданият саройида ҳамкорликдаги ўқувнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир аввалида икки мамлакатнинг давлат байроқлари олиб кирилди ва давлат мадҳиялари ижро этилди. Тантанали тадбирни Ҳиндистон Республикаси пиёда қўшинлари корпуси қўмондони генерал С.К Шарма кириш сўзи билан очиб берди. Генерал Шарма ўз сўзида 2019 йил Ўзбекистонда ўзбек-ҳинд ҳамкорлигида ўтказилган “Дўстлик–2019” тактик ўқув машғулотлари мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилганини, шунингдек терроризмга қарши курашиш ва жанговар ўқув операцияларда иштирок этиш орқали икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мазкур ўқув машғулотининг асосий мақсади эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон делегацияси номидан сўзга чиққан полковник Азизбек Камилов Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатлари ўртасидаги муносабатлар тарихи ҳақида сўз юритиб, ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур ўқувлар келажакда ҳарбий ҳамкорлик масалаларини янги босқичга олиб чиқишини билдирди.
Ўқувнинг дастлабки кўргазмали машғулотини Ҳиндистон армияси капитани Шишир Шукла ўз мамлакати ҳақидаги маълумот билан бошлаб берган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги офицери полковник Дилмурод Юлдашев мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган натижалар ҳақидаги чиқиши билан давом эттирди. Машғулот якунида икки давлат ҳарбий хизматчилари эсдалик учун суратга тушдилар.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 4 – 13 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Чирчиқ» полигонида Ўзбекистон ва Ҳиндистон умумқўшин бўлинмаларининг ҳамкорликдаги «Дўстлик – 2019» тактик ўқув машғулотлари ташкил этилганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.