Ҳилол Насимовнинг «Мерос» фильми халқаро фестивалда иштирок этади

Ҳилол Насимовнинг «Мерос» фильми халқаро фестивалда  иштирок этади

Ҳилол Насимовнинг «Мерос» фильми 12-15 май кунлари Лимада (Перу) бўлиб ўтадиган INCA IMPERIAL INTERNATIONAL FILM FESTIVAL халқаро фестивалида иштирок этади. Фильм Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган.

«Мерос» фильми ўзбек ва қозоқ халқларининг азалий дўстлиги, анъана ва эътиқодларининг муштараклиги ҳақида ҳикоя қилади.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Ҳилол Насимов, иккинчи режиссёр Машраб Алиқулов, постановкачи оператор Хусан Алиев, бастакор Дмитрий Янов-Яновский, постановкачи рассом Фазлиддин Турдиев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!