Hi-TECH банк банкрот деб эълон қилинди

Hi-TECH банк банкрот деб эълон қилинди

Марказий банк 2023 йил 17 мартдаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг Hi-TECH банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорини маълум қилди.

“2023 йил 17 мартдаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ва Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкининг тугатиш комиссияси ваколати тугатилганлиги ҳамда суд томонидан М.Гизатулин тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлиги маълум қилинади”, дейилади Марказий банк хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!