Ҳайит намози вақтида Зуҳо намозини адо этиш тавсия қилинди. У қандай ўқилади?

A A A
Ҳайит намози вақтида Зуҳо намозини адо этиш тавсия қилинди. У қандай ўқилади?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши 2020 йилги Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида баёнотини эълон қилди. Баёнотда ҳар ким ўз уйида Зуҳо намози каби нафл ибодатларни адо этишлик тавсия қилинганди. Идора сайтида, мазкур намоз қандай ўқилишига доир маълумотлар жойланди.

Зуҳо намози қандай намоз?

Зуҳо намози манбаларда турли номлар билан зикр қилинган бўлиб, кўпроқ “Ишроқ намози”, “Шуруқ намози”, “Аввобийн намози” ва “Чошгоҳ намози” деб юритилади.

Ҳукми: Зуҳо намозини адо этиш нафл амал саналади. Нафл деб, кишини ўз ихтиёри билан фарзга қўшимча тарзда бажарадиган амалига айтилади. Яъни, Зуҳо намози – бир кунда беш маҳал адо этилиши мажбурий бўлган фарз намозларини тўлдирувчи, ихтиёрий суратда адо этилса, улкан савоб бўладиган намоз ҳисобланади.   

Бу намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганда, яъни қуёш чиққандан тахминан 20 дақиқа кейин бошланади.

Охирги вақти эса кун тиккага келган вақтдан бир соат аввалги вақтгача ҳисобланади. Ушбу икки вақт оралиғида Зуҳо намозини адо этиш мумкин.

Неча ракатдан иборат?

Зуҳо намози икки ракатдан саккиз ракатгача ўқиш мумкин. Энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракатдан ўқиганлари Оиша разияллоҳу анҳодан нақл қилинган. Зуҳо намозида маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган. Ушбу намоз овоз чиқармасдан махфий, ёлғиз ҳолатда ўқилади

Ушбу намознинг фазилати

Зуҳо намозининг фазилатига доир кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Жумладан, Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то зуҳо намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади”, деганлар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким зуҳо намозини бардавом ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади”, дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг ҳар бир аъзоингизга садақа вожибдир. Ҳар бир тасбиҳингиз – садақа, ҳар бир ҳамд айтишингиз – садақа, ҳар бир таҳлилингиз (“Ла илаҳа иллаллоҳ”, дейишингиз) – садақа, ҳар бир такбирингиз – садақа, яхшиликка буюришингиз – садақа, ёмонликдан қайтаришингиз – садақа. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракат зуҳо намозини ўқишингиз кифоядир”, - дедилар (Имом Муслим ривоятлари)

Зуҳо намозини ўқиш тартиби

Намозга киришиш:

- Намозни бошлашдан аввал қуйидагича ният қилинади: “Тўрт ракат зуҳо намозини холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим”.

- Кейин икки қўлни қулоқнинг юмшоқ жойига олиб бориб, “Аллоҳу акбар” деб намозга кирилади.

- Кейин қўллар туширилиб, киндик остида боғланади.

Биринчи ракат:

- Қўллар боғлангандан кейин қуйидаги “Сано” дуосини ўқийди: “Субҳаанакаллоҳумма вабиҳамдика ватабааро касмука ватаъаалаа жаддука валаа илааҳа ғойрук”.

- Сўнг “Аъузу” ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, “Фотиҳа” сурасини ўқийди.

- Кейин “омийн” дейди.

- Сўнгра ўзи яхши билган бир сурани замсура сифатида ўқийди.

- Кейин “Аллоҳу акбар” деб, руку қилади.

- Рукуда уч марта “Субҳаана роббиял ъазим”, дейилади.

- Сўнгра “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деб бошини рукудан кўтариб, яна тик турилади.

- Кейин “Роббанаа лакал ҳамд”, деб бироз тик туради

- Кейин “Аллоҳу акбар” деб саждага боради. Саждада уч марта “Субҳана роббиял аълаа”, дейди.

- Саждадан “Аллоҳу акбар” деб қайтиб, хотиржам ҳолатда, қўлларини сонини устига қўйиб ўтиради

- Кейин яна “Аллоҳу акбар” деб яна бир марта сажда қилади. Унда ҳам уч марта “Субҳана роббиял аълаа”ни айтади.

Кейин “Аллоҳу акбар” деб иккинчи ракатга туради.

Иккинчи ракат:

- Иккинчи ракат ҳам биринчиси каби бўлади. Фақатгина иккинчи ракатда “Сано” ўқилмайди, “Аъузу” айтилмайди.

- Намозхон иккинчи ракатда икки марта сажда қилиб бўлгандан кейин ўтиради ва “Аттаҳийят” дуосини ўқийди.

- Кейин “Аллоҳу акбар” деб учинчи ракатга туради.

Учинчи ракат:

- Учинчи ракатда иккинчи ракатда нима қилган бўлса шуни бажаради.

- Учинчи ракатнинг икки марта саждасидан кейин ўтирмасдан тўртинчи ракатга туради.

Тўртинчи ракат:

- Тўртинчи ракатда учинчи ракатда нима қилган бўлса, шуни қилади.

- Тўртинчи ракатнинг икки саждасини бажаргандан кейин ўтиради ва “Аттаҳийят” дуосини ўқийди.

- Кейин “Аллоҳумма соли ъало...” ва “Аллоҳумма борик ъало...” салавотларини ўқийди.

- Мазкур икки салавотдан кейин “Аллоҳумма мағфирли...” ёки “Роббанаа аатинаа фид дуня...” дуоларидан бирини ўқийди.

- Кейин аввал ўнг елкасига қараб, “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ” деб салом беради.

- Кейин чап елкасига қараб “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ”, деб салом беради.

Шу билан тўрт ракатли зуҳо намози адо этилган ҳисобланади.

2020 йил Рамазон ҳайити кунидаги зуҳо намозини ўқиш вақти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2020 йил 24 май, якшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинди.

Шунга кўра, 2020 йил 24 май якшанба куни Зуҳо намози Тошкент вақти билан 05:20 да, бошқа жойларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Аллоҳ таоло Рамазон ҳайити кунидаги Зуҳо намозимизни барчамиздан қабул айлаб, бу куннинг шарофати билан юртимизни файзу баракотга тўлдирсин!

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан бу ёзда “Ливерпуль”ни тарк этади.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

Исроил бош вазири кеча тунда Қуддусдаги “Хадасса Эйн-Карим” шифохонасига стоматологик муолажа учун ётқизилди.

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасидаги энг катта йўқотиш қайси футболчи эканини айтди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро «Марказий сектор» лойиҳасига берган интервюсида таркибдаги энг катта йўқотиш ҳақида гапирди.

Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..."

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун ўзбекистонлик собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев WBA Regular камари учун жанг қилган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гапирди.

Суперкомпьютер футбол бўйича ЖЧда ким ғолиб бўлишини айтди

Шу билан бирга, Opta статистика портали FIFA Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг чемпионлик имконияти 0,07% деб баҳоланган.

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойида ўртача кунлик ҳарорат +31°…+36° гача кўтарилади

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

Табиий газнинг базавий нархи эса 1 куб метр учун 2 минг сўм этиб белгиланди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Эрон жавоб қайтарди: АҚШ авиабазасига зарба берилди

Эрон Бандар-Аббос яқинидаги ҳужумга жавобан АҚШ авиабазасига зарба берди.

Роналду «Ан-Наср» янги мураббий танлади

«Ан-Наср» клуби чемпионликдан сўнг бош мураббийлик лавозимини тарк этган Жорже Жезушга ўринбосар изламоқда.

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.

Россия асирлигида 7 мингга яқин украиналик ҳарбий ва 20 минггача тинч аҳоли ушлаб турилибди

Украиналик ҳарбий асирларнинг 95 фоиздан ортиғи Россия асирлигида қийноқлар ва шафқатсиз муомалага дучор бўлмоқда

Контракт тўловини амалга ошириш муддати 10 июнгача узайтирилди

Шунингдек, амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун контракт тўлови муддати олий таълим муассасаси раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин

"Дунё ҳақиқатни билиши керак "

Россия ТИВ вакили терракт жойига келган хорижий журналистларнинг фикрларини ҳам келтирди

Тошкентда токарлик цехида йирик ёнғин содир бўлди

Хабарга кўра, ёнғин соат 00:58 да қуршаб олинган ва соат 01:31 да ўчирилган.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.

Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган фундаментал нашрлар Олмаотада тақдим этилди

2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.