Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Англиянинг гранд клубларидан бири — «Манчестер Сити» вакиллари, шунингдек, «Kinkladze Global» ва «SMH Sports» компаниялари делегацияси билан расмий учрашув бўлиб ўтди.
Юқори мартабали меҳмонларни қабул қилишда мамлакат Спорт вазирлиги, МОҚ ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) раҳбарияти иштирок этди.
Музокараларнинг бош мавзуси Ўзбекистонда профессионал футбол тизимини янги босқичга олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш (селекция) ва маҳаллий мураббийларнинг малакасини оширишдан иборат бўлди. Бундан ташқари, учрашувда дунёга машҳур «City Football Group» холдинги билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, юртимиз клублари ва «Манчестер Сити» ўртасида шериклик битимларини имзолаш ҳамда инглиз клубининг замонавий методикаси асосида ёш футболчиларни тайёрлаш дастурларини жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Англия клубининг ҳамкорлик дастурлари бўйича директори Жонатан Смит ўзбек футболи сўнгги йилларда халқаро майдонда катта ютуқларга эришаётгани ва жаҳон ҳамжамияти диққат марказига тушганини эътироф этди. Унинг сўзларига кўра, меҳмонларда Ўзбекистондаги иқтидорли ёш авлод вакилларининг салоҳияти катта қизиқиш уйғотган.
Маълум қилинишича, инглиз делегациясининг юртимизга ташрифи фақат расмий учрашув билан чекланиб қолмайди. Меҳмонлар пойтахтдаги замонавий «Олимпия шаҳарчаси» инфратузилмаси, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клубларининг машғулот базалари билан танишади. Шунингдек, дастур доирасида республика ҳудудларидаги қатор футбол клублари фаолиятини ҳам кўздан кечириш режалаштирилган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.