Ҳавони ифлослантирувчи майда дисперсли зарралар таъсири натижасида ҳар йили 7 млн киши ҳалок бўлади

Ҳавони ифлослантирувчи майда дисперсли зарралар таъсири натижасида ҳар йили 7 млн киши ҳалок бўлади

Дунё аҳолисининг қарийб 91 фоизи ҳаво сифати ЖСТ тавсия қилган чегаралардан паст бўлган жойларда яшайди. Ҳавони ифлослантирувчи майда дисперсли зарралар таъсири натижасида ҳар йили 7 млн киши ҳалок бўлади.

✅Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жумладан, атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш муаммосига эътиборни кучайтирди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ифлослантиришда айбдор бўлганлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

🗓 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассисларининг фикрича, қуйидагилар Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг асосий омиллари ҳисобланади: дарахтнинг ноқонуний кесилиши; шаҳарсозлик бош режаларини тасдиқламай туриб қурилиш ишларини олиб бориш; транспорт воситалари томонидан атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ҳажмининг ортиши;
иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли учун углеводородлардан фойдаланиш ҳажмининг ўсиши; мавжуд иссиқлик марказлари томонидан мазутдан қўшимча ёнилғи сифатида фойдаланиш.

〰️АИ-80 бензини экологик жиҳатдан зарарли бўлиб, кўпгина ривожланган мамлакатлар ундан бир неча йил аввал воз кечган. Зарарли бензин нафақат табиатга зарар етказади, балки автомобилларнинг техник ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!