Ҳарбийлар Ким Чен Инга боши билан бетонни синдириш қобилиятини кўрсатдилар

Ҳарбийлар Ким Чен Инга боши билан бетонни синдириш қобилиятини кўрсатдилар

Пхеньяндаги ҳарбий кўргазманинг очилиш маросимида Шимолий Корея кучишлатар бўлинма ҳарбийлари ғиштларни майдалаш, темир панжараларни букиш, таналари билан оғир зарбаларга дош бериш қобилиятларини намойиш этишди.

КХДР етакчиси Ким Чен Ин 11 октябр куни бўлиб ўтган кўргазманинг очилишида иштирок этди.
Спецназ жангчилари таеквондо жанг санъатидан фойдаланиб, мушт билан бетон плиткаларни бўлаклаш, михларга ётиш ва қоринга катта болға билан зарбаларга чидаш қобилиятларини кўрсатдилар.
Кейинчалик осмонга қирувчи самолётлар кўтарилди. КХДР етакчиси ҳарбийлар билан биргаликда мамлакатни ҳимоя қилиш учун яратилган танклар ва ракеталар экспозиция билан танишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!