Ҳар бир вилоятда «тиббиёт кластерлари» ташкил этилади

Ҳар бир вилоятда «тиббиёт кластерлари» ташкил этилади

Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:

 (https://t.me/shmirziyoyev/5170)— Гулистон шаҳридаги Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази филиали ва вилоят кўп тармоқли шифохонаси бир ҳудудда бўлиб, унга туташ ёки атрофида 10 га яқин тиббиёт муассасаси жойлашган. Уларни вилоят кўп тармоқли шифохонасига ягона бошқарув асосида бирлаштириб, «тиббиёт кластери»га айлантириш, тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳини ташкил этиш учун барча зарурий инфратузилма мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимлигига йил якунига қадар хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда «Гулистон тиббиёт кластери»нинг лойиҳасини ишлаб чиқиб, ишни бошлаш вазифаси юклатилди.

Ҳар бир вилоят ҳокими бир ой муддатда ўз ҳудудида Сирдарё тажрибаси асосида, илғор хорижий клиникалар билан ҳамкорликда «тиббиёт кластерлари»ни ташкил этиш бўйича таклиф киритиши белгиланди.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!