ҲАМАС Ғазодан қўшинларни тўлиқ олиб чиқиш, асирларни алмашиш, кўчирилганларни ўз яшаш жойларига қайтариш, ҳар қандай демографик ўзгаришларни ёки ҳудудни қисқартириш каби чораларни рад этишни, ғазоликларга зарур ёрдам кўрсатишни олқишлайди, — дейилади баёнотда.
Шунингдек, гуруҳ халқ талаблари ва қаршиликларига мос келадиган ушбу тамойилларни амалга ошириш бўйича билвосита музокаралар олиб бориш учун ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлаган.
Аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод этиш бўйича АҚШ резолюциясини қўллаб-қувватлаганди.
Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан 14 нафари ҳужжатга овоз берган, Россия эса бетараф қолган. АҚШ таклиф қилган резолюция етти банддан иборат бўлиб, улардан биринчиси ҲАМАСни келишувни қабул қилишга ҳамда “барча томонларни унинг қоидаларини ҳеч қандай шартларсиз тўлиқ бажаришга чақиради”.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.