Ҳалокатга олиб борувчи иллатни биласизми?

Ҳалокатга олиб борувчи иллатни биласизми?

Араб тилида “عجب” (ужб) сўзи бор. Бу салбий сифатни ўзбек тилига ўгирилса, манманлик, ўзига бино қўйиш, ўзида бор сифатлардан ажабланиш деган маъноларни ифодалайди.

Уламолар, бу иллатни қуйидагича таърифлаганлар:

«Ужб – (манманлик) неъматни ўзининг фазлидан эканлигига ишониш ва неъмат берувчи Зотни унитишдир».

Роғиб Асфаҳоний: Ужб – инсон ўзини ўзи ҳақли бўлмаган даражага ҳақлиман деб ўйлашидир, деган.

Ғаззолий раҳматуллоҳу алайҳ: Ужб – неъматни ҳақиқий неъмат берувчига нисбат беришни унитиб, уни ўзида катта санаб унга суяниб қолишдир, деган.

Ибн Абдуссалом: Инсон ўзига берилган неъмат ёки яхши амални Аллоҳдан эканини унитиши ва буларни ўз нафсидан деб хурсанд бўлиши ужбдир, деган.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда манманликни қоралаб «Тавба» сурасининг 25 – оятида шундай марҳамат қилади.

لَقَدْ نَصَرَكُمُ اللَّهُ فِي مَوَاطِنَ كَثِيرَةٍ ۙ وَيَوْمَ حُنَيْنٍ ۙ إِذْ أَعْجَبَتْكُمْ كَثْرَتُكُمْ فَلَمْ تُغْنِ عَنْكُمْ شَيْئًا وَضَاقَتْ عَلَيْكُمُ الْأَرْضُ بِمَا رَحُبَتْ ثُمَّ وَلَّيْتُمْ مُدْبِرِينَ

«Батаҳқиқ, Аллоҳ сизларга кўп жойларда нусрат берди. Ҳунайн кунида ҳам. Ўшанда сизни кўплигингиз манманликка олиб борган ва мағрур қилган эди. Бас, сизга ҳеч фойда бермади ва кенг ер сизга торлик қилиб қолди. Сўнгра ортга қараб қочдингиз».

Ушбу ояти карима, Макка фатҳидан кейин бўлиб ўтган Ҳунайн жанги ҳақида нозил бўлган. Мазкур фатҳда иштирок этган фотиҳлардан ташқари фатҳ сабабли янги мусулмон бўлган аҳли Макка ва бошқа кўпгина томонлар ҳам чиқишган эди.

Ўн икки минг кишилик катта лашкар уларни ғурурга кетказиб қўйганди. Уларда озлик чоғимизда қанчадан-қанча душманларнинг устидан ғолиб чиққанмизку, шунча катта сонга эга бўлиб туриб ўзимиздан оз сонли мушрикларни енга олмасмидик, деган манманлик пайдо бўлган эди. Аммо Ҳунайн уруши қизиган пайтда аскарнинг ададининг кўплиги сизга ҳеч қандай фойда бермай қолди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига махлиё бўлиб юриб бораётганда, бирдан уни ер ютиб юборди. Энди у қиёмат қоим бўлгунча пастга тушиб бораверади», дедилар».

Икки шайх ривоят қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса ҳалок қилувчидир: итоат қилинадиган бахиллик, эргашиладиган ҳавои-нафс ва киши ўз нафси билан фахрланиши» – дедилар.

Бошқа бир ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ужбни катта гуноҳлардан бири эканини айтиб шундай деганлар: «Агар сизлар бирор гуноҳ қилмайдиган бўлганларингизда, мен сизларга бунданда каттароғидан қўрққан бўлар эдим. У ужбдир».

Уламолар, инсонларни ужб касаллигига йўлиқишларига қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлишини айтадилар.

Биринчиси, инсон ўзининг хилқатининг гўзаллигига қараб фахрланади. Буни Аллоҳнинг неъмати эканини ва бир лаҳзада йўқ бўлиб қолишини унутади.

Иккинчиси, ўзига берилган куч-қувват бўлиб, унга шукр келтиришни унутиб, ушбу куч-қувватни ато этган зотга суянишни тарк қилиб қўяди.

Учинчиси, ақл бўлиб, уни чиройли санаб бундай ақл фақат менда бор деб ўйлаб қолади.

Тўртинчиси, улуғ насабга эга бўлиш бўлиб, у билан фахрланиши ва шу сабабли мен кўплаб одамлардан афзалман деб қолиши.

Бешинчиси, золим ҳукмдорларга ўзини нисбатини бериб, улар билан фахрланиши.

Олтинчиси, фарзандлари, қариндошлари ва ўзига тобеъ кишиларнинг кўплигига ишониб, Аллоҳга суянишни ва Унга таваккул қилишни унутиб қўйиши.

Еттинчиси, мол-дунёнинг кўплиги бўлиб, унга суяниб қолиши.

Саккизинчиси, хато фикрга эга бўлиб қолиб, буни неъмат деб ўйлаб қолиши.

Имом Ғаззолий раҳматуллоҳу алайҳ ужбнинг зарарли оқибатларидан огоҳлантириб айтади: Ужб гуноҳларни унутиб уларга бепарво бўлиб қолишга сабаб бўлади. Ужб соҳиби қилаётган ибодатларини ва амалларини катта санаб фахрланиб қолади. Ушбу ибодатларни қилаётганидан Аллоҳга миннат қилишгача боради. Ўз ибодатларидан ужбга тушгани сари бунинг ёмон оқибатларини ҳам унутиб боради. Ким амалларини ёмон оқибат билан якун топишига эътибор қилмаса қилаётган ҳаракатлари зое бўлиб қолаверади. Ужб эгаси ўз нафси ва фикри билан алданиб қолиб, Аллоҳнинг макри ва азобидан хотиржам бўлиб қолади. У ўз нафсини мақтаб бирор айб ва камчиликлардан холи деб билади. Натижада бошқалар билан маслаҳатлашиш ёки бирор билмаган нарсасини сўрашни ўзига ор билиб, ўз фикри билан кифояланиб қолади. Энг ёмони ўзининг хато фикрини тўғри деб билиб, ўзидан шундай фикр чиққанидан хурсанд бўлиб ўша фикрида қатъий туриб олишидир. Гоҳо бу нарса уни ҳалокатига сабаб бўлади. Айниқса унинг бу хато фикри дин ишларига тегишли фикр бўлса. Шунинг учун ҳам ужб ҳалокатга олиб борувчи иллатлардан бири сифатида саналган. Ужб эгасининг мен мақсадга эришиб бўлдим деб амал қилишдан тўхтаб қолиши, ужбнинг энг катта офтларидан биридир. Бу эса шубҳасиз очиқ ойдин ҳалокатдан бошқа нарса эмас.

Бугунги кунимизда озгина илм ўқиб ёки эшитиб, ўзини «олим»ман деб юрган инсонлар борлиги хеч кимга сир эмас. Улар ўзларидаги ана шу озгина илм билан кифояланиб ва шундан хурсанд бўлиб ҳамда бўлди мақсадга эришдим деб, юришларига нафсларига ўрнашиб қолган ужб сабабдир эҳтимол…

Манбалар асосида Тошкент тумани «Айри ота» жоме масжиди имом ноиби Зокиржон Бўриев тайёрлади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда 1—4 октябрь кунлари кутилаётган об-ҳаво эълон қилинди

Ўзбекистонда 1—4 октябрь кунлари ўртача илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Эрон Исроилнинг энг янги самолётларини йўқ қилганини маълум қилганди.

"Uzbekistan Airways" йўловчиларни огоҳлантирди

2024 йил 1 октябрь куни HY304 Тел-Авив - Самарқанд - Тошкент йўналишидаги авиақатнов мажбурий кечиктирилди

Украинага «Барча бомбаларнинг отаси» ташланди

Россия Украинада «йирик ядровий бўлмаган бомба» ташлаб, шаҳар биноларини йўқ қилган лаҳза кўрсатилди.

Ўзбекистонга нам ва салқин ҳаво оқими кириб келади

Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Нобель қўмитасининг қароридан Исроил шок ҳолатига тушиб қолди

Нобель қўмитаси 3 октябрь, пайшанба куни 2024 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Россия элчиси қўрқиб кетди

Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов журналистларга Россиянинг АҚШдаги дипломатларига «жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилинмоқда», деди.

Мени Фаластин масаласи ташвишга солаётгани йўқ, лекин менинг халқим хавотирда

Ворис АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда Фаластин масаласи ва Ғазодаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари бугун қизиқарли баёнот берди

Bloomberg агентлигининг таъкидлашича, АҚШ ва Исроил Эроннинг Форс кўрфазидаги нефть инфратузилмасига зарба бериш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Украинада 3000 қозоқ ҳалок бўлди

Украина урушида 3000 га яқин этник қозоқ ҳалок бўлди, улар ўз ихтиёри билан Россия армияси сафига қўшилганлар ҳам, сафарбар қилинганлар ҳам, деб хабар бермоқда «Orda» ушбу маълумотларни тўплаётган кўнгиллиларга таяниб.

Майк Тайсон дуч келишни истамайдиган ягона жангчини айтди: «Унга нисбатан ҳеч кимда имконият йўқ»

Айтиш жоизки, Майк Тайсон оғир вазндаги карераси давомида ҳеч қачон ҳеч кимдан қўрқмаган.

Россия Ўзбекистондан тушунтириш сўради

Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.

Афғонистон: Биз 2 империяни йўқ қилдик, кейингиси – АҚШ

"СССР Афғонистонга кирганида уларнинг империяси парчаланиб, Россияга айланди".

"Салимбойвачча" интерпол томонидан халқаро қидирувга берилди

Разведка хизматларининг хабар қилишича, Кўлбоевнинг уюшган жиноий гуруҳи криминал авторитет Салим Абдувалиевнинг "Биродарлар доираси" халқаро жиноий гуруҳи таркибига киради.

Пенсия ёши ошиши ҳақидаги гап-сўзларда жон борми?

Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.

Исроил мудофаа кучлари Эронга қарши жавоб зарбасига тайёрлигини маълум қилди

The Times of Israel ҳам Эронга «жиддий ва салмоқли» жавоб тайёрланаётгани ҳақида ёзди.

Угледарни тарк этган Украина офицери мағлубият сабабини айтди

Шунингдек, у россиялик ҳарбийлар реал жанг майдонида содир бўлган ўзгаришларга яхши мослашганини тан олди.

Зеленскийнинг идораси Украинани бўлиниш режасига изоҳ берди

Бу ҳақда «Страна.уа» Телеграм канали Украина президенти Владимир Зеленскийнинг идорасидаги манбаларга таяниб ёзмоқда .

Сурхондарёда солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланган ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган тадбиркор оқланди

Судланувчининг адвокати томонидан келтирилган шикоят бўйича жиноят иши қайта кўриб чиқилди

Нетаньяху: "Исроил сиз билан ҳам, сизсиз ҳам ғалаба қозона олади"

Исроил бош вазири Франция президентига жавоб қайтарди.

Қозоғистонда референдум: Тўқаевдан муҳим баёнот, овоз бергани келган 100 ёшли отахон (фото)

6 октябрь куни Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича референдум бўлиб ўтди.

Исроил жанубида бир вақтнинг ўзида иккита теракт содир бўлди

Бу ҳақда База Телеграм канали хабар берди .

Исроил Мудофаа вазирлиги Эронни огоҳлантирди

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Германияда Фаластин ва Исроил тарафдорлари норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

Берлинда Хамаснинг Исроилга ҳужуми йиллиги арафасида иккинчи кундирки , Фаластин ва Исроил тарафдорлари бўлган оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда . Бу ҳақда ТАСС мухбири хабар бермоқда .

Италия кўчаларида Путинни табриклаган варақалар тасвири пайдо бўлди

Италиянинг Генуя шаҳри кўчаларида 7-октабр куни ўзининг туғилган кунини нишонлайдиган Россия президенти Владимир Путинга табриклар ёзилган юзлаб варақалар пайдо бўлди . Фотосуратлар варақалар билан РИА Новости томонидан чоп этилди .

Исроил фуқаролигидан қатъи назар, террорчилар оилаларини депортация қилмоқчи

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Қорақалпоғистонда Lacetti уриб юборган велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Lacetti машинаси Кегейли туманида яшовчи 32 ёшли велосипед ҳайдовчисини йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганида уриб юборган.

"Majic city" боғи кириш дарвозаси олдида ёнғин чиқди

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:49 да ўчирилган.

Европадаги контрабандачилардан 30 миллион евролик шиша илонбалиқлар мусодара қилинди

Сўнгги ойларда Жанубий Эвропада полиция «Лейк» операцияси доирасида 5 тонна шиша илон балиқларини мусодара қилди ва контрабандачиларни тахминан 30 миллион евродан маҳрум қилди, деб ёзади Билд.

Исроил Ливандаги Ҳизбуллоҳ қароргоҳига зарба берди

Аниқлик киритилишича, бу ҳужум бир кечада амалга оширилган бир қатор ҳужумлар ортидан содир бўлган, улар давомида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари Бейрут ҳудудидаги ўқ-дорилар омборлари, штаб-квартиралари ва террорчилар инфратузилмаси объектларига зарба беришган.

Лондонда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун кенг кўламли митинг бўлиб ўтди

Минглаб одамлар Лондон марказида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойиш ўтказди . Бу ҳақда ИТВ хабар бермоқда .

Журналист АҚШ расмийларини Украинага эмас, ўз ватандошларига ёрдам беришга чақирди

Бу ҳақда америкалик журналист Жексон Хинкл Х ижтимоий тармоғида айтиб ўтди.

Берлинда Фаластинни қўллаб-қувватлаган намойишда 10 киши ҳибсга олинди

Бу ҳақда Берлинер Зеитунг нашри хабар бермоқда .

Римда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун катта митинг бўлиб ўтди

Рим марказидаги Пиазза Порта Сан Паоло майдонида уч мингга яқин одам Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ноқонуний митинг ўтказиш учун йиғилди . Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Ливандаги учта касалхона Исроилнинг бомбардимонлари туфайли ёпилишга мажбур бўлди

Жума куни Ливан жанубидаги учта касалхона Исроилнинг иккита портлаши натижасида ёпилишга мажбур бўлди, иккинчиси эса таъминот тугайди, бу ҳудуддан бир қатор шифокорларни қувиб чиқарди ва Ливан соғлиқни сақлаш сектори аҳволи билан боғлиқ хавотирларни келтириб чиқарди.

2024 йилда Нобел тинчлик мукофоти ҳеч кимга топширилмаслиги мумкин

2024 йилги Нобел тинчлик мукофотига 286 номзод қўйилган, улар орасида, жумладан, БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси, Рим папаси Франциск, британ табиатшуноси Дэвид Аттенборо бор.

Жибутида 100 дан ортиқ одам қайиқдан мажбуран туширилиши оқибатида бедарак йўқолди

Халқаро миграция ташкилоти маълум қилишича , контрабандачилар муҳожирларни қайиқларини ташлаб, Қизил денгизда сузишга мажбур қилгани сабабли 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолган .

Гонконгда хавфли инфекция тарқалди

Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Махсус маъмурий ҳудуди соғлиқни сақлаш департаменти қошидаги Саломатликни муҳофаза қилиш маркази хабар берди.

Швеция ўз ҳарбийларини Латвияга юборади

Бу ҳақда хабар бермоқда СВТ.

Ғазода қурбонлар сони ортиб бормоқда

Охирги 24 соат ичида Исроил қўшинларининг блокададаги Ғазо секторини ўққа тутиши натижасида 20 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.