Гвардиола "Реал"нинг супертрансферини бузгани маълум бўлди

Гвардиола "Реал"нинг супертрансферини бузгани маълум бўлди

Журналист Мигель Бласкес маълумотига кўра, узоқ вақт давомида Родри "Реал Мадрид"га ўтиш фикрида бўлган. Аммо вазият сўнгги пайтларда кескин ўзгарган.

Манбаларда хабар қилинишича, шу ҳафтада Пеп Гвардиола шахсан футболчи билан боғланиб, унга "Барселона" вариантини танлашни тавсия этган.

Аввалроқ "Барселона" Родри билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани ва эндиликда унинг трансфери юзасидан "Манчестер Сити" билан музокараларни бошлашга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар