Грузияда “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунга қарши намойишлар давом этмоқда

Грузияда “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунга қарши намойишлар давом этмоқда

Тбилисидаги Грузия парламенти биноси олдида бир неча минг одам тўпланган. Бинога кираверишда намойишчилар ва полиция ўртасида кичик тўқнашувлар содир бўлган. Ҳибсга олинганлар йўқ. Намойишчилар “Россия қонунларига йўқ” дея ҳайқирмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳукмрон партия депутатлари спецназ ҳимояси остида парламентни тарк этган. Овоз бериш жараёни кейинги кунга қолдирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!