Грузия Ички ишлар вазирлиги парламент яқинидаги намойишда Европа Иттифоқи байроғини ёқиб юборган беш кишини жаримага тортди

Грузия Ички ишлар вазирлиги парламент яқинидаги намойишда Европа Иттифоқи байроғини ёқиб юборган беш кишини жаримага тортди

@SputnikGeorgia хабар беришича, воқеа Тбилисида Консервативлар ҳаракати партияси тарафдорлари ўтказган митинг чоғида юз берган.

Эслатиб ўтамиз, Грузиядаги Ғарб таъсиридан ва Россия билан алоқа ўрнатишдан норози бўлган «Консерватив Ҳаракат» намойишчилари 14 март куни Европа Иттифоқи байроғини тушириб, йиртиб ташлаган, кейин эса ёқиб юборган эди.

▪️2021 йил июль ойидан бошлаб Европа Иттифоқи, НАТО, халқаро ташкилотлар ва мамлакат билан дипломатик алоқада бўлган давлатлар байроғини давлат муассасасида осиғлиқ ҳолда таҳқирлаш 1000 лари (380 доллар) миқдорида жарима ёки 15 суткагача қамоқ билан жазоланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!