Грузия Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлмоқчи

Грузия Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлмоқчи

Грузия 2024 йилда Европа Иттифоқининг тўлақонли аъзоси бўлиш учун мурожаат қилади. «Грузия Онлайн» нашрининг хабар беришича, бу ҳақда мамлакат бош вазири Иралий Гарибашвили айтган.

“Биз бугун Европа Иттифоқи ва Шенген ҳудуди мамлакатлари билан визасиз режим ўрнатилганининг тўрт йиллигини нишонлаяпмиз. 2017 йил мартидаги тарихий қарор билан Европа Иттифоқи ва Европа мамлакатлари Грузияни ишончли ва муносиб ҳамкор дея эътироф этиши. Бу демократияни мустаҳкамлаш ва мамлакатни ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларимиз, биз томонимиздан амалга оширилган ислоҳотларга берилган юксак баҳодир”, – деди бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, Грузия Европа Иттифоқининг тўлақонли аъзоси бўлиш учун 2024 йилда ариза беришга тайёрланмоқда ва бунинг учун барча зарурий ишлар амалга оширилмоқда.

Европарламентга кўра, бошқа Европа давлатлари сингари Молдова, Грузия ва Украина ҳам Европа Иттифоқига аъзо бўлиши мумкин. Шу пайтгача собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларидан Латвия, Литва ва Эстония Европа Иттифоқига аъзо бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!