Грециядаги сув тошқини: Волос шаҳри аҳолиси сув таъминотидан узилди

Грециядаги сув тошқини: Волос шаҳри аҳолиси сув таъминотидан узилди

Деярли икки ҳафтадан буён Грециянинг Волос шаҳрининг 200 минг аҳолиси ичимлик сувисиз кун кечирмоқда.

Бунга “Даниэль” тўфони оқибатида юз берган сув тошқини сабаб бўлди. Шаҳар маъмурияти сув таъминоти тизими тахминан уч ҳафта ичида ишга тушиши ҳақида айтиб ўтди.

Айни пайтда Грецияда 14 киши сув тошқини қурбони бўлди. Сентябрь ойи бошида мамлакатда кучли ёмғир ёғди.

Шаҳарлар ва курортлар, Афинада Миллий санъат галереясининг ертўласи сув остида қолди. Жами икки мингга яқин одам хавфсиз жойларга олиб ўтилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!