“Google” энг катта зилзиладан огоҳлантирувчи тармоқ қуришни режалаштирмоқда

“Google” энг катта зилзиладан огоҳлантирувчи тармоқ қуришни режалаштирмоқда

Американинг “Google” компанияси Андроид смартфонлар ёрдамида зилзилани аниқлаш учун энг кенг тармоқни яратиш ниятида эканлигини эълон қилди.

"Бундан буён сизнинг Андроид телефонингиз қаерда бўлсангиз ҳам, зилзиладан огоҳлантириш тизимининг бир қисмига айланиши мумкин. Бу сизнинг телефонингизда мини сейсмометр бўлиши ва дунёдаги энг катта зилзиладан огоҳлантириш тизимини яратиш учун миллионлаб бошқа Андроид телефонларига қўшилиши мумкинлигини англатади", - дейилади “Google” расмий сайтида.

Компания томонидан аниқлаштирилишича, смартфонлар кичик акселерометрлар билан жиҳозланади. Дунё бўйлаб турли хил гаджетлардан барча маълумотлар махсус яратилган серверга юборилади. Қурилма эса ўз навбатида, чиндан ҳам бирор бир ҳудудда зилзила бошланганлигини аниқлаш учун кирувчи маълумотларга ишлов беради.

Сейсмик фаоллик тўғрисидаги маълумотлар «Google» қидирув панелидаги сўров бўйича махсус ойнада кўрсатилади.

Кейинчалик компания барча мамлакатлар аҳолисига зилзила тўғрисида билдиришномаларни юборишни режалаштирмоқда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!