Гонконгда 26 ноябрь куни Wang Fuk Court турар жой мажмуасида келиб чиққан йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 кишига яқинлашди. Бу сўнгги 17 йилдаги энг катта фожиа сифатида қайд этилмоқда.
Олов бамбукдан ясалган қурилиш нарвонлари ва тез ёнувчан пенопласт материаллар сабаб тез тарқалган. Қурбонлар орасида бир ўт ўчирувчи ҳам бор.
Ўт ўчирувчилар ҳали ҳам бир нечта хонадонларни текшириб, яна қурбонлар йўқлигини аниқламоқда.
Тергов бошланди:
• 3 киши — 2 директор ва пудратчи маслаҳатчиси — эҳтиётсизлик ортидан ўлимга сабаб бўлганликда гумонланиб ҳибсга олинди;
• коррупцияга қарши идора 330 млн Гонконг долларлик таъмирлаш лойиҳаси бўйича алоҳида текширув ўтказмоқда.
🇨🇳 Хитой халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ҳамдардлик билдириб, йўқотишларни камайтириш учун барча чораларни кўришни топширди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.