Ҳар бир ҳиндистонлик актёр хориж саҳнасини забт этиш учун олдига турли стереотипларни бузиш, қароқчилар ҳамда таксичилар ролидан воз кечиш каби катта мақсадни қўяди. Дев Пателнинг "Арслон" фильмидаги роли учун “Оскар”га номзод этиб кўрсатилганлиги эса ҳиндларнинг Голливудни узоқ вақтдан буён ҳайратда қолдириб келаётганлигини исботлайди. Худди бугунги қаҳрамонларимиз каби...
Дев Патель
Бугунги кунда британиялик Дев Патель дунёдаги энг таниқли актёр ҳисобланади. Бунинг сабаби эса 2008 йилда жаҳон экранларини забт этган Мумбайдаги кўча болалари ҳақида ҳикоя қилувчи "Харобадан чиққан миллионер" мелодрамасидир. Ушбу картина саккизта “Оскар” мукофотига сазовор бўлган, Дев эса “БАФТА” мукофотига номзодга айланган.
Анил Капур
Анил 90 дан ортиқ Болливуд фильмларида суратга тушган, 80-йилларда энг етакчи ҳинд актёрларидан бирига айланган.
"Харобадан чиққан миллионер" фильмидаги телебошловчининг роли орқали АҚШ ва Европа ижодкорларида қизиқиш уйғотган актёр “Бажариб бўлмас топшириқ” блокбастерининг давоми ҳамда Британиянинг "Шаҳарлар" триллерида иштирок этган.
Маниш Дайал
Томирларида нафақат ҳинд, балки француз қони ҳам оқадиган Маниш Шимолий Каролинада туғилган ва Нью-Йорк консерваториясининг драматик санъат йўналиши бўйича таҳсил олган. Шундан сўнг Лос-Анжелесни забт этишга киришган. Рекламадаги иштироки сериаллар билан алмашган. Карьерасидаги энг машҳур шоу "Беверли Хиллз 90210" серияли бўлиб, актёр унда саратон касаллигидан вафот этаётган талаба ролини ижро этган.
2014 йилда Манишга тўлиқ метражли фильмда яна омад кулиб боққан: у Хелен Миррен билан "Зираворлар ва ширинликлар" комедиясида истеъдодли ошпазга айланган.
Сураж Шарма
Сураж Голливудга тўғридан-тўғри ватани Ҳиндистондан келган. Суражнинг режалари Американи забт этишни ўз ичига олмаган ва у актёрлик карьераси ҳақида жиддий ўйламаган: у фақат бир нечта мактаб саҳна кўринишларида иштирок этган. Бироқ, тайванлик режиссёр Энг Ли кастинг ташкил қилганида, Суражнинг укаси уни иштирок этишга кўндирган. Шарма ўзи каби уч минг номзодни ортда қолдириб, бош қаҳрамон ролини қўлга киритган. Қаҳрамони сабаб эса мустақил “Сатурн” ва “MTV Movie Awards” мукофотига сазовор бўлган.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.