Голландиялик хакер австрияликларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаганини даъво қилди

Голландиялик хакер австрияликларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаганини даъво қилди

Ўтган йил охирида ҳибсга олинган голландиялик хакер деярли барча австрияликларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаганини даъво қилмоқда.

2022 йил ноябрь ойининг охирида Амстердам полицияси бутун дунё бўйлаб ўн миллионлаб одамларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаган ва сотганликда гумон қилинаётган алмерелик 25 ёшли йигит бутун Австрия фуқароларининг маълумотларини ўғирлаганлигини даъво қилмоқда.

Гумонланувчи тўртта жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда:

✅ фишинг дастурлар ва хакерлик воситаларига эга бўлиш;
✅ маълумотларни ўғирлаш ва оммавий бўлмаган маълумотлар савдоси;
✅ ўзгаларнинг компьютерига рухсатсиз кирш;
✅ Ўзгаларнинг ҳисоб рақамларидан рухсатсиз пул ечиш.

У 2022 йилда 450 минг евро пулларни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!