Гитлернинг шахсий унитази кимошди савдосига қўйилади (ФОТО)

Гитлернинг шахсий унитази кимошди савдосига қўйилади (ФОТО)

Aдольф Гитлернинг фойдаланган унитаз келгуси ҳафта Мериленд штатида ким ошди савдосида сотилади. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Унитазнинг бошланғич нархи 15000 фунт стерлингга баҳоланди. Бу ҳожатхона ўриндиғини Aлп тоғларида жойлашган Бергҳоф қароргоҳидаги Гитлернинг шахсий ҳожатхонасидан америкалик аскар ўғирлаб кетган.

Гитлернинг шахсий унитази кимошди савдосига қўйилади (ФОТО)

Aскар Рагнвалд Борх француз армияси билан бирга Гитлернинг уйига биринчилардан бўлиб борган.

Борхнинг Нью-Жерсидаги уйи подвалида унитаз ва бошқа бир нечта "эсдалик совғалари", шунингдек, уруш пайтидаги газеталардан олинган унитазнинг Гитлерга тегишли эканлигини тасдиқловчи фотосуратлар борлиги маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!