Канар оролларидан фашистлар Германиясининг етакчиси Адольф Гитлер яширинган эҳтимолий бошпанаси топилди. Тахминларга кўра, вилла махфий клиника бўлиб хизмат қилган, бу ерда фюрер Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубиятидан сўнг пластик жарроҳлиги ўтказилгач, Жанубий Америкага қочган. Бу ҳақда The Sun Secret Nazi Bases (фашистлар махфий базаси дастури)га асосланиб хабар бермоқда.
Нашр муаллифлари Фуэртевентура ороли жанубий чеккасида жойлашган Вилла «Casa Winter»да бўлишди. Минора биноси ичида улар крематорий ва операция хонасини эслатувчи кафелли хона ҳамда туннелни топишди. Тадқиқотчилар Гитлер ўз жонига қасд қилинганини «саҳналаштир»гач, 1945 йил апрель ойи охирида Канар оролларига олиб кетилган, дея ҳисоблашади. У виллага котиб Мартин Борман ва шифокор Йозеф Менгеле билан келган деб тахмин қилинмоқда
Мутахассислар виллани кўздан кечиргач, фашистлар ташқи қиёфасини ўзгартирган ва одил суддан қочиш учун Бразилия ва Аргентинага жўнаб кетишган, деган хулосага келишди.
Вилла немис муҳандиси Густав Винтер томонидан қурилган. Миш-мишларга кўра, лойиҳани фашистлар молиялаштирган ва уруш пайтида сувости кемалари иншоот остидаги бункерларга жойлаштирилган. Бироқ Винтер уйнинг қурилиши урушдан кейин тугаганлигини таъкидлаб, бундай тахминларни рад этди. Объект ҳақидаги архив материаллари австриялик-немис публицисти Алекс Пир томонидан ҳам ўрганилди. Нашрдаги суҳбатда Винтер фашистлар билан боғлиқ бўлгани, аммо уйни оиласи учун қурдиргани, кафелланган хона эса ошхона бўлганини айтди. Ваҳоланки, муҳандиснинг рафиқаси изоляцияланган турмуш тарзини кечирган ва виллага кўчиб ўтишни рад этган.
Айни пайтда виллада Педро Фумеро яшайди. Ҳозирги вилла эгасининг сўзларига кўра, унинг қурилишида қариндошлари қатнашган. Фумеро қариндошларининг ўша пайтлар сўзлаб берган ҳикояларига таянган ҳолда ушбу бино ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ бўлганлигини тасдиқлади. Мулк эгаси "уйда кўп сирлар яширганига" ва у аниқ кўнгилочар тадбирлар учун мўлжалланмаганига амин бўлганлигини таъкидлади.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.