Ғиждувон туманида полиэтилен қувурларни қиммат нархларда харид қилиш ҳолати аниқланди

Ғиждувон туманида полиэтилен қувурларни қиммат нархларда харид қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Ғиждувон тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига зид равишда “B.K.” МЧЖдан 5,7 млрд сўмлик полиэтилен қувурларни ҳақиқий баҳосидан қиммат нархларда харид қилиб, давлат ва жамият манфаатларига 1 млрд сўм миқдорида зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!