Германияда йўловчи поездида пичоқ билан қилинган ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Германияда йўловчи поездида пичоқ билан қилинган ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Германия шимолида поездга пичоқ билан ҳужум қилиш оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 25 январь куни Германиянинг Die Welt газетаси хабар бермоқда.

Килдан Гамбургга кетаётган поездда бир киши йўловчиларга ҳужум қилди. У етти кишини жароҳатлаган, натижада улардан икки нафари вафот этган.

Воқеа жойига полиция ва фавқулодда хизматлар етиб келган. Темирйўл вокзалининг катта қисми ўраб олинган. Ҳозирда ҳужумчи қўлга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!