Германияда нарх-наво ошиши билан бир қаторда ижтимоий инқироз кескин авж олмоқда

Германияда нарх-наво ошиши билан бир қаторда ижтимоий инқироз кескин авж олмоқда

Германияда озиқ-овқат, ёқилғи ва коммунал хизматлар нархлари ошиши фонида ижтимоий инқироз авж олмоқда. Бу ҳақда Германиянинг Spiegel нашри хабар бермоқда.

Бундай вазиятда, мамлакатнинг кам таъминланган фуқаролари кўпроқ жабр чекишмоқда. Ҳукумат эса ҳалигача бу муаммога ечим топмаган.

Германиядаги ижтимоий овқатланиш марказлари ассоциацияси раҳбари Йохен Брюлнинг айтишича, озиқ-овқат ва энергия нархларининг кескин ошиши сабабли оддий немислар қийин аҳволга тушиб қолиш хавфи остида. Унинг таъкидлашича, одамларнинг ойлик маоши ой охиригача етмайди. Ҳатто озиқ-овқатга ҳам пул қолмаган. "Гап соғлом овқатланиш ва янги сабзавот ва мевалар ҳақида кетмоқда" - деди Baltnews билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, шу ойнинг ўзида Нюрнбергнинг ўзида ижтимоий овқатланиш марказига ёрдам сўраб мурожаат қилганлар сони икки баравар кўпайиб, 10 минг кишига етган.

Охирги ойларда мамлакатга 600 мингга яқин украиналик қочқинлар келгани билан вазият жуда мураккаб. Бу одамларни қўллаб-қувватлашни давлат ҳам ўз зиммасига олиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!