Германия ҳукумати Хитойга нисбатан савдо сиёсатини, жумладан, энергия, хомашё импорти ва Германиянинг муҳим инфратузилмасига Хитой сармоясини қайта кўриб чиқиш ва парламентга ҳисобот берадиган эксперт қўмитасини ташкил этиш ниятида.
Бу ҳақда Ғарб ОАВлари хабар бермоқда.
Бу ҳаракат дунёнинг иккинчи ва учинчи йирик иқтисодиётлари ўртасидаги савдо зиддиятларининг кучайиши билан боғлиқ. Канцлер Фридрих Мерц бошчилигидаги консерваторлар ва уларнинг коалициядаги ҳамкорлари социал-демократлар томонидан тайёрланган ҳужжатга кўра, қўмита “Германия ва Хитой ўртасидаги миллий хавфсизлик учун муҳим бўлган савдо алоқаларини” таҳлил қилади ва ҳукуматга тавсиялар беради.
Ташаббус келаси жума куни маъқулланиши кутилмоқда, шундан сўнг таркибига тахминан 12 эксперт - академиклар, саноат вакиллари, касаба уюшмалари ва таҳлил марказлари киради - қўмита ўз ишини бошлайди.
Ўнлаб йиллар давомида Германия Хитойни немис саноатининг гуллаб-яшнашига ёрдам берган очиқ глобал савдо тизимини ҳимоя қилишда табиий иттифоқчи сифатида қаради. Бироқ сўнгги воқеалар, хусусан, Хитойнинг автомобилсозлик соҳасини хавф остига қўйган ноёб тупроқ металлари экспортига чекловлар қўйиши Берлинни аввалги ёндашувини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.
Қўмита парламентга йилига иккита ҳисобот тақдим этади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.