Германия ҳукумати Украинага Бундесвер қўшинларини юбориш эҳтимоли ҳақидаги масалани кун тартибидан олиб ташлади.
Бу ҳақда Bild нашри ҳукуматдаги манбаларига таяна туриб хабар берди.
Манбаларнинг айтишича, немис қўшинларини оташкесим режимини назорат қилиш учун юбориш масаласи номаълум муддатгача музлатилган. Кейинги муҳокамалар фақат АҚШ президенти Дональд Трамп қандайдир чора кўрса ёки Россия–Украина можароси ҳақиқатан барҳам топган тақдирдагина мумкин бўлиши айтилмоқда.
Шу билан бирга, ҳозирча бунинг аломатлари кўринмаётгани, шу боис масала ёпилгани қайд этилган.
Bild маълумотига кўра, канцлер Фридрих Мерц ва унинг ўринбосари Ларс Клингбайл Россия президенти Владимир Путин ҳамда Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг яқин орадаги учрашувига эндиликда ишонмаяпти. Шу сабабдан, Ғарб қўшинларини Украинага хавфсизлик кафолатларининг бир қисми сифатида жойлаштириш масаласи фақат узоқ келажакдаги истиқбол сифатида кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, илгари Мерц Бундесвер қўшинларини Украинага юбориш имкониятини истисно этмаган ва бу масалани ҳукмрон коалиция ичида муҳокама қилишга ваъда берган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.