Германия Украинага 12 миллиард евро қўшимча ҳарбий ёрдам ажратади

Германия Украинага 12 миллиард евро қўшимча ҳарбий ёрдам ажратади

Бу ҳақда Бундестаг бюджет қўмитасига таяниб, Reuters хабар бермоқда.

2023 йилда 3,2 млрд. Бундан ташқари, 2024 йилдан 2032 йилгача бўлган давр учун 8,8 млрд евро миқдорида кредит траншлари ажратилди.

"Ушбу маблағга Украина Германия ҳукумати кўмагида тўғридан-тўғри қурол сотиб олиши мумкин. Украинани зарур бўлган вақтгача қўллаб-қувватлаш муҳим", — дейилади коалиция ҳукуматининг бюджет қўмитаси баёнотида.

Россия босқинининг бошидан бери Германия ҳукумати Украинани қўллаб-қувватлаш учун 14,2 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратди, дея қўшимча қилган Германия ТИВ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!