Дунё бўйлаб биринчи тижорий жиҳатдан муваффақиятли термоядровий реакторни яратиш учун кураш давом этмоқда. Ушбу технология деярли туганмас ва экологик тоза энергия манбаи ҳисобланади. Экспертларнинг фикрига кўра, 2050 йилга келиб термоядровий энергетика бозорининг қиймати юзлаб миллиард долларни ташкил этиши мумкин.
Агар илгари асосий ролни Франциядаги ITER реактори каби халқаро давлат лойиҳалари ўйнаган бўлса, эндиликда хусусий компаниялар уларга тобора кўпроқ рақобат туғдирмоқда. Ҳозирда дунёда термоядровий синтез соҳасида 77 га яқин стартап фаолият юритмоқда, улардан тўрттаси Германияга тегишли: "Focused Energy", "Marvel Fusion", "Proxima Fusion" ва «Gauss Fusion».
Инвесторларнинг ушбу соҳага бўлган қизиқиши тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. 2025 йил охирига келиб, термоядровий синтез ишланмаларига киритилган хусусий инвестициялар ҳажми деярли 13 миллиард еврога етди.
Маблағларнинг асосий қисми АҚШ ва Хитойга йўналтириляпти, бироқ Германия компаниялари ҳам йирик инвестицияларни жалб қилмоқда ва келажак энергетикасида ўз ўрнига эга бўлишни кўзламоқда.
Германиядаги етакчилардан бири сифатида лазерли синтез технологиясига таянаётган "Focused Energy" стартапи эътироф этилмоқда. Компания "RWE" энергетика концерни томонидан қўллаб-қувватланади.
Библисдаги собиқ атом электр станцияси майдонида термоядровий электр станцияси прототипини яратиш режалаштирилган. Дастурчилар Германиянинг кучли илмий ва саноат базаси уларга АҚШ ва Хитой компаниялари билан рақобатлашишда ёрдам беришига ишонишади. Тижорий термоядровий электр станциялари пайдо бўлишига ҳали яна бир неча йил бор.
"Focused Energy" реактор прототипини 2037 йилгача қуришни, биринчи ишлайдиган электр станциясини эса 2040 йилларнинг бошида ишга туширишни режалаштирмоқда. Бироқ бунинг учун миллиардлаб долларлик инвестициялар ва давлатнинг доимий қўллаб-қувватлаши талаб этилади, дейилади нашр хабарида.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.