The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Хитой компаниялари билан кучайиб бораётган рақобат туфайли Германия саноати ҳар ой 10 мингтадан ортиқ иш ўрнини йўқотмоқда. 2022 йил февралидан 2026 йил бошига қадар мамлакатда саноат ишлаб чиқариш ҳажми тахминан 10 фоизга, энергия ресурсларини кўп талаб қилувчи тармоқларда эса 15 фоиздан кўпроққа камайди.
Германия ўн йилликлар ичида биринчи марта Хитойга экспорт қилганидан кўра кўпроқ илғор саноат товарларини импорт қила бошлади. 2026 йилнинг биринчи чорагида Германия ускуналарининг Хитойга экспорти 2025 йилнинг шу даврига нисбатан тахминан 30 фоизга тушиб кетди.
Берлиннинг Пекин билан савдо баланси 2024 йил июлидан 2025 йил августигача бўлган даврда тахминан 750 миллион евролик профицитдан 500 миллион евролик дефицитга ўтди.
Иқтисодчиларнинг қайд этишича, немис фирмалари учун ўз мавқеини сақлаб қолиш қийинлашмоқда. Бунга энергия ресурсларининг юқори нархи, Европадаги талабнинг пастлиги ҳамда Хитойдаги дефляция сабаб бўляпти ва дефляция туфайли ушбу мамлакатдан келаётган маҳсулотларнинг экспорт нархи янада арзонлашмоқда.
Айниқса, ишлаб чиқариш ҳажми муҳим бўлган тармоқларда фаолият юритаётган немис компаниялари Хитой билан рақобатда энг кўп қийинчиликларга дуч келяпти. Бозорнинг жуда аниқ, ихтисослашган ва махсус қисмларида ишлайдиган Германия корхоналари эса ҳозирча барқарорроқ фаолият юритмоқда, дейилади хабарда.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.