Ғазода 60 нафар журналист ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берилди

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида 7 октябрдан бери 60 журналист ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими хабар берди.
Ҳалок бўлган журналистлар орасида 4 нафари аёл бўлган.
Баёнотда, ҳалок бўлган оммавий ахборот воситаларининг баъзилари бевосита Исроил армияси ракеталари билан ҳужумга учрагани, баъзилари эса уйлари ҳаво ҳужумларида вайрон бўлгач, оилалари билан бирга ҳалок бўлганлиги билдирилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).