Ғазо секторидан Исроил ҳудудига 600 га яқин ракета учирилгани маълум қилинди

Ғазо секторидан Исроил ҳудудига 600 га яқин ракета учирилгани маълум қилинди

Вазият кескинлаша бошлаганидан бери Ғазо секторидан Исроил томон 600 га яқин ракета учирилди. Бу ҳақда Исроил армияси хабар берди.

“580 та ракета аллақачон (Исроил ҳудудига) ишдан чиқарилган”, — дея Исроил армияси вакили сўзларини келтиради РИА Новости.

Таъкидланишича, ракеталарнинг тахминан 97 фоизи "Темир гумбаз" ракетага қарши мудофаа тизими томонидан тутиб олинган.

Аввалроқ Исроил армияси “Ислом жиҳоди” туннелига ҳужум қилгани маълум бўлган эди.

5 август куни Исроил “Исломий жиҳод”га қарши “Тонг” операциясини эълон қилди. Исроил ва анклав ўртасидаги 80 километрлик чегарада фавқулодда ҳолат эълон қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!