G7нинг Хитойга муносабати сезиларли ўзгаришларга дуч келди. Шу пайтгача Хитой дунё кун тартибидаги муҳим масалалар бўйича ҳамкор ҳисобланган бўлса, энди Ғарб давлатлари ва уларнинг иттифоқчилари Пекинни рақиб деб билишади. Ўтган саммитларда Хитойнинг Украина урушидаги ролига кўп эътибор берилмаган бўлса, бу сафар бошқача бўлди.
АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, Хитой Россияга қурол етказиб бермасада, технология етказиб беради ва аслида қурол ишлаб чиқариш имкониятини таъминлайди.
The New York Times'нинг ёзишича, Ғарб давлатлари дунёда ҳукмронлик қилишга интилаётган ва Россиядан воз кечишга тайёр бўлмаган Хитой раиси Си Цзиньпиннинг амбицияларини тўлиқ англаб етди. Хитой, аслида, Украинадаги урушни унинг этакчи ролини ўз ичига олмаган ҳар қандай тинч йўл билан ҳал қилишга қарши чиқа бошлади.
Хитойга нисбатан муносабатнинг ўзгариши, биринчи навбатда, Европада сезиларли бўлиб, улар илгари АҚШни Хитойга қарама-қаршиликда қоралаган, аммо энди Пекинга иқтисодий қарамликни камайтириш чораларини кўришга қарор қилишган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.