Гамбургда номаълум шахс полицияга болта билан ҳужум қилди

Гамбургда номаълум шахс полицияга болта билан ҳужум қилди

Гамбургда эркак болта ёрдамида полициячиларга ҳужум қилди.

Бу ҳақда Bild хабар берди.

Газетанинг ёзишича, эркак қурол билан зарарсизлантирилган. Унинг аҳволи ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Эркакнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига болта билан ҳужум қилиш сабаблари ҳам номаълум.

Қайд этилишича, воқеа футбол бўйича Европа чемпионати доирасида бугун Польша билан ўйнайдиган Нидерландия терма жамоаси мухлислари йиғилган Репербан сайёҳлик кўчасида содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!