"Гаи"га қаршилик қилган фуқаро тегишли тартибда жавоб беради

"Гаи"га қаршилик қилган фуқаро тегишли тартибда жавоб беради

Маълум бўлишича, 2023 йилнинг 16 март куни Фарғона Вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати баталони мобил қурилмалардан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи операторлари Ш.Ф ҳамда А.Қ билан бирга “Nexia-3” русумли мултирадар автомашинасида Фарғона-Водил йўналишида хизмат олиб бораётган вақтда, уларнинг ортидан "Cobalt" русумли автомашинада ҳаракатланиб келаётган Фарғона туманда яшовчи фуқаро А.Ш йўл беришни сўраб, мултирадар автомашинасининг йўлини кесиб тўхтаган. Ҳамда ЙҲХБ ходимларига қўпол муносабатда бўлиб, қонуний талабига бўйсунмай фаол қаршилик кўрсатган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!