ФВВ ҳайдовчиларни "Қамчиқ"да кутилаётган қор, шамол ва совуқдан огоҳлантирди

ФВВ ҳайдовчиларни "Қамчиқ"да кутилаётган қор, шамол ва совуқдан огоҳлантирди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказидан берилган маълумотларига кўра, 2020 йил 22 ноябрь куни А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, шамол тезлиги 7-12 м/с гача  кучайиши,  ҳарорат кечаси 10-13 даража, кундузи 5-8 даража совуқ бўлиши, йўлларда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Фақулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати.

"Шу муносабат билан, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини илтимос қиламиз", дейилади хабарда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!