Жанубий Африка Республикасида Freestyle Chess Grand Slam мусобақаси якунига етди.
Мукофот жамғармаси 660 минг доллар бўлган турнирда дунёнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси иштирок этди. Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон), Магнус Карлсен (Норвегия), Фабиано Каруана (АҚШ), Винсент Кеймер (Германия), Аржун Эригаиси (Ҳиндистон), Левон Аронян (АҚШ), Ханс Ниэманн (АҚШ), Парҳам Максудлу (Эрон) ҳам ушбу турнирда бош соврин учун кураш олиб борди.
Бугун, 11 декабрь куни турнирнинг 3-ўрин учун ва финал баҳслари ўтказилди. Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли шахматчиси, 2025-йилги Жаҳон Кубоги ғолиби Жавоҳир Синдоров дунёнинг тўртинчи рақамли гроссмейстери Винсент Кеймерга қарши дона суриб, ҳар иккала партиядан имкониятни бой берди ва мусобақада 4-ўринни эгаллади.
Синдоров 8 имкониятдан 6,5 очко жамғарган ҳолда саралаш босқичида 1-ўринни эгаллаган эди. Турнир регламентига кўра, дастлабки уч ўринни эгаллаган шахматчи плей-оффда ўзига рақиб танлаш имкониятига эга бўлди. Саралаш босқичи ғолиби бўлган Жавоҳир саралашда охирги ўринни эгаллаган Парҳам Максудлуни рақиб сифатида танлаган эди. Ярим финалда эса дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсенга имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдоров саралаш босқичидаги рапид баҳсида Магнус Карлсен ва Фабиано Каруана устидан зафар қучган эди.
Мусобақада 4-ўринни эгаллаган Синдоров 60 минг АҚШ доллари билан тақдирланди. Мусобақа ғолиби Левон Аронян 200 минг, 2-ўрин соҳиби Магнус Карлсен 120 минг ва 3-ўрин эгаси Винсент Кеймер 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.
Маълумот учун, Жавоҳир Синдоров 13–24 декабрь кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ўтказиладиган Теч Маҳендра халқаро шахмат лигаси турнирида иштирок этади. У мукофот жамғармаси 1 000 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада Вишванатан Ананд бошчилигидаги “Ганга гроссмейстерлари” жамоаси таркибида баҳсларга киришади. Унинг бугунги рақиби Винсент Кеймер ҳам шу жамоа таркибига киритилган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Давлат думаси депутати Светлана Журовага кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия раҳбари Владимир Путинга юборган хабарини АҚШнинг махсус вакили Стив Витковнинг Москвага ташрифи билан боғлаш мумкин.
Украина президенти Владимир Зеленский айтишига кўра, Россия ҳар ойда тахминан 35 минг ҳарбийни йўқотмоқда. Бу ўтган йилнинг шу ойидаги 14 минг одам билан солиштирганда сезиларли ўсишдир.
Энди қамчи керак бўлади. Шунинг учун ёшларни тайёрламоқдамиз. “Зумер”ларга спорт залига боришни ва эркакларга хос спорт турлари билан шуғулланишни маслаҳат бераман.
Россияда 2-Ғарбий округ ҳарбий судининг уч судьядан иборат ҳайъати Аҳмаджон Қурбоновни радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Туркиянинг туризм пойтахти Анталия ҳар бир фаслга мос, жаҳон даражасидаги тематик парклари билан ўйин-кулги, ижодкорлик ва саргузаштни уйғунлаштирган жозибали сайёҳлик манзилидир. Шаҳар замонавий аттраксионлар ҳамда интерактив тажрибаларга бойлиги билан эътиборни тортади.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.
Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан: терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш, косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.