Париж суди халқаро арбитражнинг «Ощадбанк» га 1 миллиард доллар товон пули тўлаш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.
Маълум қилинишича, 2015 йилда халқаро арбитраж (Парижда жойлашган) Украинанинг Қримдаги мол-мулки минтақанинг Россияга қайтарилиши натижасида экспспурация қилинган деб ҳисоблади. Ва бунинг учун у «Ощадбанк» 1 миллиард доллардан ортиқ товон пули тайинлади.
Энди апелляция суди ушбу қарорни бекор қилди.
«Россия Федерацияси «Ощадбанк» нинг Қрим филиали деб номланган сармоялар 1992 йилгача, яъни Совет Иттифоқи даврида яратилганлигини исботлашга муваффақ бўлди. Бу шуни англатадики, улар инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битимга бўйсунмайди»,- дейилади Адлия вазирлиги пресс-релизида.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.