Франция 2024 йил бошигача Киев билан боғлиқ масалани ҳал этмоқчи

Франция 2024 йил бошигача Киев билан боғлиқ масалани ҳал этмоқчи

Франция 2024 йил бошига қадар Украинага хавфсизлик кафолатларини бериш бўйича музокараларни якунлашга умид қилмоқда, деди Франция ТИВ матбуот котиби Анн-Клер Лежандр.

“Биз украиналик ҳамкорларимиз билан хавфсизлик кафолатлари бўйича шартномалар тайёрлашни давом эттирмоқдамиз, шунда бундай келишув шу йил охири ёки келаси йил бошида тузилади”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

АҚШнинг НАТОдаги собиқ доимий вакили Иво Даалдер аввалроқ Ғарбни йўқотилган ҳудудларни Украинага ҳарбий йўл билан қайтариш стратегиясидан воз кечиб, Киев учун хавфсизлик кафолатларини таъминлашга эътибор қаратишга чақирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!