Фирибгарлик нима? Унга қандай жазо белгиланган?

Фирибгарлик нима? Унга қандай жазо белгиланган?

Фирибгарлик жинояти - иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар тоифасига кириб, унга амалдаги Жиноят кодексининг 168-моддасида таъриф берилган. Мазкур таърифга кўра, фирибгарлик - алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритишдир.

Жиноят кодексининг мазкур моддасига кўра, фирибгарлик жиноятини содир этган шахс:

— Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;

— 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

— 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

— 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шунингдек, фирибгарликнинг миқдори, такрорийлиги, содир этган шахслар, содир этиш воситасидан келиб чиқиб жавобгарлик чораси оғирлашиши мумкин.

Фирибгарлик компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

— БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима;

— 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

— 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

— 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик хизмат мавқейидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

— БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима;

— 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

— муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агарда, фирибгарлик уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса:

— БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима;

— 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Нодиржон Раимқулов,

Фарғона вилоят суди судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!